Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

«Бу фильмда ‘конфет’ йўқ». Икром Али «Ёлғиз бўри» фильмини 490 млн сўмга суратга олинганлигини маълум қилди (видео)

«Бу фильмда ‘конфет’ йўқ». Икром Али «Ёлғиз бўри» фильмини 490 млн сўмга суратга олинганлигини маълум қилди (видео)

Алишер Навоий номли киносаройда режиссёр Икром Али томонидан суратга олинган «Ёлғиз бўри» фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Фильм режиссёри Икром Али «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида ушбу фильмни 490 миллион сўмга суратга олгани ҳақида гапириб берди.

‘Ёлғиз бўри’ фильми ака ва уканинг тақдири ҳақида. Фильмга фалсафий ёндашган ҳолда ‘Ёлғиз бўри’ деб номлаганмиз. Ушбу фильм халқимиз яхши кўриб томоша қиладиган фильмлар қаторидан жой олишига ишонаман.

Фильм бюджетини беркитадиган жойимиз йўқ. Ушбу фильмга 490 миллион сўм маблағ сарфланди. Фильмни продюсер ва актёр Маъруфхон Муҳаммедов билан биргаликда суратга олдик. Худо хоҳласа, кетган маблағига яраша фильм бўлган деб ўйлайман.

Кино оламида ‘конфет’ деган тушунча бор. Кинода ‘конфет’ сўзи фильмларга пул бериб суратга тушадиган инсонларга нисбатан ишлатилади. Бу фильмда битта ҳам ‘конфет’ йўқ. Барча рол ижро қилган инсонлар маҳоратли актёр ва актрисалар ҳисобланади.

Икром Али, «Ёлғиз бўри» фильмининг режиссёри

Маълумот учун, «Ёлғиз бўри» деб номланган фильмда бош ролларни Муҳаммадисо Абдулхайиров, Дилноза Кубаева, Жавоҳир Зокиров, Жамила Ғофурова, Маъруфхон Муҳаммедов, Дурдона Қурбонова, Машҳура Зулфиқорова, Билол, Дониёр Ҳафизов, Муяссар Бердиқулова, Жалил Мавлонов сингари актёр ва актрисалар ижро этган.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 04:30 25.01.2020. Ўқилди: 4345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!