Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бу эртак эмас — ҳақиқат

Бу эртак эмас — ҳақиқат

Финландия ажойиб мамлакат. Кеча аёлимни туғруқхонага олиб боргандим. 50 километр узоқликдаги туғруқхонага бориш учун социал такси чақирганимиз учун 100 евролик йўлга чегирма орқали 25 евро тўладик.

Тез ёрдам чақирсак ҳам бўларди, биз бемалол таксида боришни маъқул кўрдик.

Аёлимни текширган врачлар алоҳида хонага жойлаштиришди, оталари кутиб туриши учун ҳам алоҳида хона берар экан. Мен болалар уйда ёлғиз қолгани учун қайтиб кетдим.

Уйга етиб келганимдан икки соатча ўтиб шифокорлар телефон қилиб қиз кўрганим билан табриклади.

Бугун эрталабда болаларни олиб, аёлим ётган вилоят марказий шифохонасига бордик (Бу ерда ҳар бир туман, шаҳарда туғруқхона йўқ. Вилоят марказидагина бор. Ҳамма ўша ерга боради).

Борсак, ҳамма замонавий қулайликларга эга хонада қизим иккалови экан. Хонада телевизордан тортиб зарурат бўлиб қолса ҳамширани чақириш учун телефон хизматигача бор. Хонанинг бир четида иссиқ сув, совуқ сув, душ кабинасиям бор. Хоҳлаганлар катта болалариниям бирга олиб келиб ётаверар экан.

Уч маҳал иссиқ овқат. Энг муҳими, ҳалол овқатгача бор. Ошхонага кириб патнисни олиб истаган овқатингизни, салатингизни, меваларингизни, ичимликларингизни танлаб олаверасиз.

Кеча йўлга чиқишдан олдин битта тугунда янги меҳмон учун кийимлардан солиб олгандик. Очилмабдиям. Туғруқхонадан нафақат чақалоққа, онасигаям янги уст-бош, оёқ кийим берилар экан. Яна суюнчисига бир пакет чақалоқ учун зарур бўлган нарсалар совға қилинаркан.

Буям ҳаммаси эмас, онасига уч йиллик нафақаси билан таътил, отасига деярли бир ой таътил бериларкан. Мен таътилни янги йилдан олишни мўлжаллаб турибман.

Уч ойча олдин чақалоқ учун беш юз евролик совға берилади, ичида икки-уч ёшгача етадиган уст-бошлари ва чақалоққа зарур нарсалари билан.

Яқинда картамгаям 350 евро тушириб беришганди чақалоққа зарур нарсалар олиш учун.

Доимгидек, буларни ёзишдан мақсад мақтаниш эмас, солиштириш.
Халқи манфаатини ўйлаган давлат мана шундай жон куйдириш керак. Фақат жарималар ва солиқлар билан безитмай."

Акмал Андижоний

Manba: sof.uz

Киритилди: 06:37 06.12.2019. Ўқилди: 4624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!