Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бу амал шунчалик улкан гуноҳки!..

A A A
Бу амал шунчалик улкан гуноҳки!..

Шу нарсани ҳам тушуниб олишлик лозимки, устоз ва ота-она учун боланинг жисмида асари тушмайдиган даражада уришлик жойиздир. Бугунги кундаги жон-жаҳди билан уришлик одати ҳар қандай жиҳатдан ҳам жоиз эмасдир. Баъзан бу уришда қон чиқади, яра бўлади ёки зарба изи тушади. Бу амал шунчалик улкан гуноҳки, Ҳазрат Ҳакимул уммат, Мавлоно Таҳонавий қоддасаллоҳу сирроҳ айтар эдилар, бу гуноҳнинг авф қилинишини қандай йўли бор эканлиги ҳаёлимга келмайди. Чунки, бу гуноҳнинг авфини кимдан сўрасин? Агар боладан сўраса, у ҳолда балоғатга етмаган бола авф қилишга аҳл эмас. Агар балоғатга етмаган бола авф қилиб ҳам юборса, унда шариъатда унинг авф қилишини эътибори йўқ. Бу шу даражада хатарли гуноҳдир. Шунинг учун устоз ва ота-онага лозимки, болани яра қиладиган ёки из тушадиган қилиб урмасинлар. Албатта, заруратга кўра, қачонки, фақат уришдан бошқа чора бўлмаганда, мажбурлик ва зарурат юзасидан уришликга рухсат берилгандир. Бунинг учун Ҳазрат Ҳакимул уммат, Мавлоно Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ бир ажойиб усулни айтганлар. Айни шу усулни ёд олишлик даркор деб айта олар эдик.

Айтар эдиларки, қачонки, баъзи болаларни уришликга зарурат туғилса ёки унга ғазаб қилишликга зарурат тушса, унда ғазабингиз чиқаётган вақтда урманг. Балки, кейин ғазабингиз босилганда, сунъий (ёлғондан) ғазаб пайдо қилиб, номига уринг. Чунки, агар ҳақиқий ғазаб вақтида урсангиз, у ҳолда ҳаддингизда тура олмайсиз. Балки, ҳаддингиздан ошиб кетасиз. Зарурат юзасидан уришлик кераклиги сабабли, сунъий (ёлғондан) ғазаб пайдо қилиб, номига уринг. Токи, асл мақсад ҳам ҳосил бўлсин ва ҳаддан ошишликга ҳам тўғри келмасин.

Яна айтар эдилар, мен бутун умр шунга амал қилдимки, ҳақиқий ғазаб пайтида на бировни урдим ва на койидим. Кейин ғазаб босилганда, уни чақириб, ҳаддан ошишлик бўлмаслиги учун сунъий тарздаги (ёлғондан) ғазаб пайдо қилиб, ўша асл мақсадни ҳосил қилиб олар эдим. Чунки, ғазаб шундай бир нарсаки, кўпинча инсон унда ҳаддида тура олмайди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 16:29 25.09.2018. Ўқилди: 2577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар