Брянск вилояти губернатори Александр Богомазнинг маълум қилишича, ракета зарбаси оқибатида 6 киши ҳалок бўлган ва яраланган 42 кишдан 29 нафари касалхонага ётқизилган, улардан тўққиз нафари ўта оғир аҳволда.
Минтақа раҳбарининг таъкидлашича, зарба еттита Storm Shadow ракетаси билан берилган.
Богомаз, шунингдек, 11 март куни вилоятда мотам куни деб эълон қилинганини айтди.
Украина Қуролли кучлари Бош штаби аввалроқ зарба мақсади Брянск вилоятидаги микроэлектроника заводи бўлганини маълум қилганди.
Брянскдаги "Кремний Эл" микроэлектроника заводи Россиянинг "юқори аниқликдаги" қуролларини ишлаб чиқариш занжирининг муҳим бўғини ҳисобланади.