Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бруну Фернандеш АПЛ тарихидаги рекордни такрорлади

Бруну Фернандеш АПЛ тарихидаги рекордни такрорлади

"Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия премьер лигасидаги ассистлар бўйича тарихий натижани такрорлади.

Португалиялик футболчи 37-турда “Ноттингем Форест”га қарши учрашувнинг 76-дақиқасида Брайан Мбёмога голли узатмани амалга оширди.

Бу Брунунинг жорий мавсумдаги 20-ассисти бўлди. АПЛ тарихида бундай натижага фақат Тьерри Анри (2002/03) ва Кевин де Брюйне (2019/20) эришган эди.

Жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” яна битта ўйин ўтказади. “Қизил иблислар” 24 май куни “Брайтон”га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 23:48 17.05.2026. Ўқилди: 169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!