Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Британиялик эркак автофалокатга учраган қизга уйланди. Қиз ўлди

Британиялик эркак автофалокатга учраган қизга уйланди. Қиз ўлди

Британиялик Грег Питерс севгилиси Aнна Ледгарга шифохона палатасида уйланди. Унинг севгилиси автоҳалокатга учраганди. Кейинчалик, қиз тўйдан бир неча соат ўтиб вафот этди. Бу ҳақда The Sun нашри ёзмоқда.

Эр-хотин бир ярим йил учрашишди. Бироқ, бир куни Aнна спорт залига кетаётиб, бахтсиз ҳодисага учради.

"Шошилинч касалхонага бордим. У ерда машинада кетаётиб, унчалик ташвишланмадим. Шунчаки Aннанинг қўли синган бўлса керак, ҳаммаси яхши бўлади, деб ўйлагандим", - дейди эркак.

Шифокорлар Ледгарга оғир, ўлимга олиб келадиган бош жароҳати ташхисини қўйишди. У вентиляторга уланган, аммо тирик қолиш имконияти йўқ эди.

Питерс палатада ўлаётган қизга уйланишга қарор қилди. Унинг қарорини бўлажак қайнонаси ҳам қўллаб-қувватлади.

Питерс қариндошлари олдида бувисининг узугини Ледгарнинг бармоғига тақди.

Киритилди: 17:06 27.10.2021. Ўқилди: 2174 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!