Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Британияда Трампнинг АҚШ сайловларида ғалаба қозонишига пул тикишмоқда

Британияда  Трампнинг АҚШ сайловларида ғалаба қозонишига пул тикишмоқда

Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трампнинг ғалабасига тикишлари унинг демократ рақиби Камала Харриснинг ғалабасига тикилган гаровдан 2,7 баравар кўп . Бу ҳақда Daily Mail дунёдаги энг йирик BetFair букмекерлик компаниясига таяниб ёзмоқда.

“Трамп АҚШнинг навбатдаги президенти бўлиш учун унга 127 миллион фунт стерлинг тикиб қўйган ўйинчилар орасида яққол фаворит бўлиб қолмоқда. 47 миллион фунт стерлинг унинг рақиби Харрисга тикилган», - дея хабар беради нашр.

BetFair матбуот котиби Сем Росботтомнинг сўзларига кўра, Буюк Британия аҳолиси АҚШдаги сайлов натижаларига жами 189 миллион фунт стерлинг тикишган.

Киритилди: 02:50 06.11.2024. Ўқилди: 1362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!