Буюк Британияда Саутпорт шаҳрида енгил моторли самолёт номаълум сабабларга кўра голф майдонига қулаб тушди. Маҳаллий полициянинг хабар қилишича бир киши ҳалок бўлган.
Ҳодиса соат 19:00 ларда Royal Birkdale голф клуби ҳудудида рўй берган. Қулаган самолёт дарҳол ёниб кетган. Учувчи ҳалок бўлган унинг шахси аниқланмоқла. Атрофдаги йўллар ёпилган, қулаш сабабини аниқлашда тергов ишлари олиб борилмоқда.