Британияда фаррош сифатида ишлаган Огунмодеде ортиқча ишлагани учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақидаDaily Mail нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, у 2008 йилдан 2024 йилгача сменалар орасидаги минимал 11 соатлик дам олиш талабини бузган. Огунмодеде иш кунлари икки хил ишда сменаларни бирлаштириб келгани парламентда маълум бўлган ва шу асосда унинг меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Огунмодеде ўзини яхши ҳис қилаётганини ва дам олиш кунлари ҳордиқ чиқараётганини айтган бўлса-да, иш берувчи уни ишдан бўшатди. У адолатсиз ишдан бўшатилганини ва иш ҳақидан ноқонуний ушлаб қолинганини айтиб судга мурожаат қилди. Бироқ суд унинг барча даъволарини рад этди.
Судянинг таъкидлашича, Огунмодеденинг хатти-ҳаракатлари қонунга зид бўлиб, унинг соғлиғи ва хавфсизлигига, шунингдек жамият манфаатларига таҳдид солиши мумкин. Шунингдек, у иккинчи иши ҳақида иш берувчига тўлиқ маълумот бермагани учун ҳам айбдор деб топилди.