Бугун 14 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Британияда 11 миллиард фунт стерлинглик банк можароси юз берди

Британияда 11 миллиард фунт стерлинглик банк можароси юз берди

Британиянинг молиявий назорат органи — FCA (Financial Conduct Authority) мамлакатдаги йирик банкларга мижозларга жами £11 миллиард фунт стерлинг миқдорида маблағ қайтаришни буюрди.

Маълум қилинишича, 2007 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда банклар автокредитлар бўйича яширин равишда фоиз ставкаларини ошириб, комиссия кўринишида қўшимча даромад олган.

Натижада, тахминан 14 миллион киши компенсация олади, ҳар бирига ўртача £700 тўланиши кутилмоқда.

Можарода Lloyds, Barclays, Santander ва бошқа катта банклар иштирок этган. Хабар тарқалгандан сўнг Lloyds банкининг акциялари 2,6 фоизга пасайди, чунки банк эҳтимолий тўловлар учун олдиндан £1,15 миллиард захира ажратган эди.

Киритилди: 21:25 13.10.2025. Ўқилди: 629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!