Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Британия ТИВ раҳбари Украина уруши қачон тугаши мумкинлигини айтди

Британия ТИВ раҳбари Украина уруши қачон тугаши мумкинлигини айтди

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп маъмурияти апрел ойи охиригача Украинадаги можарога барҳам бериши мумкин.Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми маълум қилди, деб ёзади The Guardian.

“Доналд Трамп ҳали ҳокимият тепасида эмас. “Сўнгги бир неча кун ичида олган хулосаларимга кўра, келишув муддати 21 январдан Пасха байрамигача чўзилади”, деди у. 2025 йилда православлар, католиклар ва протестантлар ушбу байрамни 20 апрелда нишонлайдилар.

Лэмми Украинадаги можаронинг Трамп АҚШ президенти лавозимига киришишидан сўнг бир кун ичида якунланиши даргумон деб ҳисоблади.

5 ноябр куни АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтди ва республикачилар ғалаба қозонди. Трампнинг инаугурацияси 20 январ куни бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси давомида Трамп Украинадаги можарони Украина ва Россия президентлари Владимир Зеленский ва Владимир Путин билан 24 соат ичида музокаралар йўли билан ҳал қилишга ваъда берган эди.

7 январ куни эса у жанглар олти ой ичида якунланишига умид билдирди.

Киритилди: Бугун 01:01. Ўқилди: 876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!