Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Британия ташқи ишлар вазири: Ғарб “ҳеч қачон Россияга таҳдид қилмаган”

Британия ташқи ишлар вазири: Ғарб “ҳеч қачон Россияга таҳдид қилмаган”

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Россия етакчиси Владимир Путиннинг Россия ҳудудий яхлитлигига таҳдид туғилган тақдирда халқни ҳимоя қилиш учун барча воситаларни ишга солишга тайёрлиги ҳақидаги баёнотини шарҳлар экан, CNN телеканалига берган интервьюсида Ғарб давлатлари ҳеч қачон Россияга таҳдид қилмаганини айтди.

“Биз ҳеч қачон Россияга таҳдид қилмаганмиз, унинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилишга уринмаганмиз”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Шунингдек, у Украинага ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини эълон қилди.

Аввалроқ Путин агар Россия ҳудудий яхлитлигига таҳдид туғилса, рус халқини ҳимоя қилиш учун барча воситалар қўлланилишини айтган эди.

Киритилди: 18:40 21.09.2022. Ўқилди: 2918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!