Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Британия разведкаси Украинадаги вазият юзасидан ҳисобот берди

A A A
Британия разведкаси Украинадаги вазият юзасидан ҳисобот берди

Буюк Британия разведка ҳизмати Украинадаги айни вақтдаги вазият ҳақида ҳисобот тақдим этди.

— Херсондаги Россия томонидан ўрнатилган ҳарбий-фуқаролик маъмурияти Россиядан Херсон вилоятини Россия Федерацияси таркибига киритишни сўрашини эълон қилди;

Россиянинг дастлабки режасининг муҳим қисми Украинанинг аксар вилоятларини узоқ муддатли россияпараст бошқарув остида жойлаштириш учун сохта референдумлардан фойдаланиш эди;

Россия фақат Херсонда россияпараст маҳаллий раҳбарликни ўрнатишга муваффақ бўлганлиги, Россия босқинининг Украинадаги сиёсий мақсадлари сари олға силжишга қодир эмаслигини кўрсатади;

— Агар Россия Херсонга қўшилиш учун референдум ўтказса, у Украинадан чиқиш тарафдори бўлган аниқ кўпчиликни кўрсатиш учун натижаларни манипуляция қилади. Херсон вилояти фуқаролари Россия босқинчилигидан норозилигини намойиш этишда давом этади.

Киритилди: 14:25 14.05.2022. Ўқилди: 4225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!