Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Британия қиролнинг Трамп билан учрашуви ОАВсиз ўтишини талаб қилди

Британия қиролнинг Трамп билан учрашуви ОАВсиз ўтишини талаб қилди

Лондон қирол Чарлз III ва Доналд Трампнинг Вашингтондаги учрашувида камералар бўлмаслигини қатъий талаб қилди.

Guardian нашрининг хабар беришича, бунга 2025 йил феврал ойида Трампнинг журналистлар олдида Владимир Зеленскийга танбеҳ бергани билан боғлиқ воқеа такрорланишидан хавотирланиш сабаб бўлган.

Режага кўра, қирол учрашув бошида Трамп билан суратга тушади, бироқ асосий мулоқот ва муҳокамалар жараёнида тасвирга олишга рухсат берилмайди. Британия томони шу йўл билан қиролни ноқулай вазиятлардан ҳимоя қилмоқчи, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 16:29. Ўқилди: 365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!