Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Британия ҳарбий дронларидаги камералар маълумотларни Хитойга узатди

Британия ҳарбий дронларидаги камералар маълумотларни Хитойга узатди

Британия расмийлари Британия денгиз флотига тегишли учувчисиз ер усти транспорт воситаларига ўрнатилган камералар Хитойдаги IP-манзилга техник маълумотларни узатаётганини аниқладилар.

Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.

Газетанинг ёзишича, гап Британия мудофаа пудратчиси Kraken Technology Group томонидан етказиб берилган K3 Scout дронлари ҳақида кетмоқда. Дронлар учун камералар илгари ускунанинг хавфсизлигини кафолатлаган учинчи томон компаниясидан сотиб олинган.

Камераларда Хитойда ишлаб чиқарилган компонентлар борлиги аниқланди. Тергов шуни кўрсатдики, қурилмалар Хитойга тизим ҳолати сигналларини - ускунанинг тармоққа уланиши ва унинг функциялари ҳақидаги техник маълумотларни узатаётган эди.

Маълумотлар узатилишини аниқлагандан сўнг, Буюк Британия Мудофаа вазирлиги дронларни интернетдан узиб қўйди.

Вазирлик вакили тергов давомида хорижга махфий ёки муҳим маълумотларнинг чиқиб кетганига оид ҳеч қандай далил топилмаганини айтди.

Киритилди: Бугун 10:40. Ўқилди: 616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!