Буюк Британия полицияси Эрон билан ҳарбий можарога қарши ўтказилган митинг вақтида «Лейкенхит» ҳарбий-ҳаво кучлари базаси яқинида икки нафар фаолни ҳибсга олди.
Бу ҳақда Daily Mail нашри журналистлари хабар бермоқда.
Материал муаллифларининг маълумотларига кўра, юздан ортиқ фуқаро Саффолк графлигидаги объектнинг асосий дарвозаларига олиб борувчи йўлни тўсиб қўйган. Намойишчилар Эрон ҳудуди узра уриб туширилган Америка қирувчи самолёти айнан шу ҳарбий аэродромдан ҳавога кўтарилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг кўчага чиқишди.
Йиғилганлар, шунингдек, база қўмондонлигига расмий хат топширишди. Унда халқаро ҳуқуқ нормаларига беписандлик билан қаралаётгани қораланган ҳамда Буюк Британия инфратузилмасидан Қўшма Штатлар армияси томонидан фойдаланилишига нисбатан норозилик билдирилган.