The Times’нинг хабар беришича, Буюк Британия Трампнинг қиролликка ташрифи якунланганидан сўнг Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишини маълум қилади.
Манбаларга кўра, бош вазир масалани АҚШ президенти кетгунча кечиктиришга қарор қилган. Бу қадам Стармернинг 18 сентябрга белгиланган Трамп билан қўшма матбуот анжуманида мавзунунг асосий баҳсга айланиб қолишидан хавотирлангани билан изоҳланмоқда.
Reuters’нинг ёзишича, Вашингтон Фаластинни расман тан олишга қатъий қарши. Лондоннинг бу қарорини амалга ошириши икки давлат ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Буюк Британия қарорини БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган сессияси бошланишидан олдин эълон қилиши кутилмоқда. Шу йиғилишда Франция, Канада ва Австралия ҳам Фаластинни давлат сифатида тан олиши эҳтимол қилинмоқда.