Буюк Британия ҳукумати маҳкумларни жазони ўташ учун Эстонияга жўнатиш имкониятини кўриб чиқмоқда . Бу ҳақда The Daily Telegraph хабар берди .
У ҳукуматдаги манбаларга таяниб, Буюк Британия қамоқхоналар тизимидаги қийин вазиятни ҳисобга олган ҳолда бундай вариантлар кўриб чиқилаётганини тасдиқлади. Британия Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, август ойида Англия ва Уэлсдаги эркаклар қамоқхоналарида бор-йўғи 83 та жой бўш қолган.