Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

БРИКС нимани мақсад қилади?

 БРИКС нимани мақсад қилади?

БРИКС дунё тартибини мақсад қилиб олади.

Қозонда Владимир Путин раислигида БРИКС 16-саммитининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда илк бор ассоциациянинг янги аъзолари – январь ойида иттифоққа расман қўшилган Миср, Эфиопия, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари иштирок этди.

Россия президенти жаҳон жануби ва шарқининг миллий иқтисодиётлари ҳамда давлатларини қўллаб-қувватлаш учун янги БРИCС инвестиция платформасини яратишни таклиф қилди.

У, шунингдек, ЖСТ масалалари бўйича маслаҳатлашувлар учун махсус механизмни ишга тушириш ва БРИКС дон биржасини яратиш ташаббуси билан чиқди.

«Жаҳон савдоси ва умуман жаҳон иқтисодиёти – биз ҳозиргина тор йиғилишда айтиб ўтдик – жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда. Ижобий томони шундаки, ишбилармонлик фаоллиги маркази аста-секин ривожланаётган бозорлар томон силжимоқда», — деди Путин.

Миср президенти Абдел Фаттоҳ ас-Сиси БРИКС давлатларини миллий валюталарда тўловларга ўтишга ва қўшма иқтисодий ва сармоявий лойиҳалар ишлаб чиқишга чақирди.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди янги давлатларни БРИКСга «ҳамкор давлатлар» сифатида қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди. «Биз бутун дунёга БРИКС бўлувчи ташкилот эмас, балки инсоният манфаатлари йўлида ишлайдиган ташкилот эканлиги ҳақида сигнал беришимиз керак», деди у.

Хитой раҳбари Си Цзинпин можаролар тарқалиши ва кескинлашувининг олдини олишга чақирди. «Украина инқирозининг чўзилиши шароитида Хитой, Бразилия ва Глобал Жануб давлатлари тинчлик дўстлари гуруҳини яратдилар», деди Хитой раҳбари.

Саммитда 22 та давлат раҳбари ва 6 та халқаро ташкилот раҳбарлари, жумладан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам иштирок этмоқда.

Киритилди: Бугун 14:43. Ўқилди: 825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!