Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бразилияда президент маъмурияти раҳбари коронавирус юқтирди

Бразилияда президент маъмурияти раҳбари коронавирус юқтирди

Бразилияда президент Жаир Болсонаро маъмурияти раҳбари Вальтер Брага Нетто коронавирусга чалинди, деб хабар беради "Интерфакс".

Брага Нетто ўз ишини яхши бажармоқда ва касаллик симптомсиз кечмоқда, дейилади маъмурият баёнотида. Ҳозир у изоляция қилинган ва масофадан туриб ишламоқда.

Ўтган ҳафта Бразилия президенти ва Илмий-технология вазирлиги раҳбарига коронавирус ташхиси қўйилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Бразилия ҳали ҳам коронавирус инфекциялари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда 2,75 миллиондан ортиқ касаллик тасдиқланган, 94,665 киши вафот этган.

Киритилди: 11:11 04.08.2020. Ўқилди: 1805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!