Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Бразилияда 13 ёшли ўсмир акула ҳужуми натижасида вафот этди

Бразилияда 13 ёшли ўсмир акула ҳужуми натижасида вафот этди

Бразилиянинг Олинда шаҳридаги пляжда 13 ёшли ўсмир акула тишлаб олганидан сўнг вафот этди.

Бу ҳақда Agência Brasil хабар берди.

Агентликнинг ёзишича, бола денгизда дўстлари билан ўйнаб юрганида, акула унга ҳужум қилиб, ўнг сонининг орқа қисмидан тишлаб олган. У кўп қон йўқотиши туфайли ҳаёт аломатларисиз касалхонага олиб кетилган.

Бу минтақа акула ҳужумлари билан машҳур. Бу ҳодиса Пернамбуку штатида ҳалок бўлганлар сонини 27 тага етказди.

Аввалроқ, Сиднейнинг шимолий пляжлари акула ҳужумлари хавфи юқори бўлгани учун ёпилган эди.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!