Бразилия ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трамп администрациясининг икки вакили учун берилган виза сўровларини рад этди.
Бразилия расмийлари томонидан виза берилиши рад этилган делегация таркибига АҚШ Давлат котибининг демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича ёрдамчиси Райли Барнс ҳамда Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Сэмюэл Самсон киритилган.
Бразилиялик мулозимлар виза беришни рад этиш сабабини Америка администрацияси вакилларининг Бразилия сайлов тизимининг ишончлилигини сўроқ остига олиш ва октябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари натижаларига таъсир ўтказиш нияти билан изоҳлашди.