Бразилия, Мексика ва Испания оролдаги гуманитар вазиятни юмшатиш учун Кубага кўрсатилаётган мувофиқлаштирилган ёрдамни кўпайтиришга келишиб олдилар.
Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Уч давлатнинг қўшма баёнотига кўра, томонлар БМТ Низомига мувофиқ самимий мулоқотни қўллаб-қувватладилар ва Куба халқи ўз келажагини ўзи белгилашга қодир бўлиши кераклигини таъкидладилар.
Баёнот Барселонада Испания Бош вазири Педро Санчес томонидан ташкил этилган ва Бразилия Президенти Луис Инасио Лула да Силва ва Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум иштирок этган халқаро саммитдан сўнг эълон қилинди. Учрашув ўнг қанот кучларга қарши саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган эди.