Сурхондарё вилояти Бойсун туманида кучли сел оқибатида нефт аралаш суюқлик яна табиий ҳудудга тарқалгани маълум қилинди. Дастлабки маълумотларга кўра, тонг соат 06:30 да сел ҳандақни бузиб, суюқлик чиқиб кетган.
Ҳозирда ҳолат экология идоралари ва тегишли ташкилотлар томонидан холат жойида ўрганилмоқда. Қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилади.