Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ботиржон Асадов: Ўзбекистоннинг КХШТга қайтиши - бу қийин савол

Ботиржон Асадов: Ўзбекистоннинг КХШТга қайтиши - бу қийин савол

Ўзбекистоннинг КХШТга қайтиши ҳақидаги масала кун тартибидан ўрин олмаган. Бу ҳақда журналистларга Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов маълум қилди.

“Бу қийин савол. Мен ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман, чунки мени билишимча, бу масала кун тартибидан ҳали ўрин олмаган”, - деб келтиради РИА Новости Асадовнинг жавобини бу мавзу бўйича берилган саволга.

Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома Тошкентда 1992 йил 15 май куни 6 та иштирокчи-давлат – Ўзбекистон, Арманистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон раҳбарлари томонидан имзоланган. Кейинги йил сентябь ойида Озарбайжон, декабрь ойида эса Белоруссия ва Грузия давлатлари аъзо бўлган.

Шартнома ушбу барча давлат учун 1994 йил апрель ойида беш йил муддатга кучга кирган. 1999 йил Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномани узайтириш тўғрисидаги баёномани олтита давлат, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Грузиядан ташқари, имзолашган.

Ўтган ҳафта РФ Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Ўзбекистон парламентарийларига КХШТ парламент ассамблеясида кузатувчи бўлишни таклиф қилганди. Унинг сўзларига кўра, охирги вақтда Россия ва Ўзбекистон парламентлараро алоқа доирасида жиддий ўзгаришлар юзага келган.

 

Киритилди: 23:22 12.11.2018. Ўқилди: 1609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!