Тошкентдаги Ботаника боғи ҳудудида дарахтлар кесилаётгани ва қурилиш ишлари бошлангани ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди. Расмийларга кўра, ҳудудда сунъий кўл барпо этилмоқда.
Юнусобод тумани ҳокимлиги маълум қилишича, мазкур ҳудудда дарахт кесиш ишлари олиб борилмаяпти. Аҳоли учун қулай дам олиш шароитларини яратиш ва дарахтлар учун зарур намликни ошириш мақсадида махсус лойиҳа асосида сунъий кўл ташкил этилмоқда.
Лойиҳа доирасида:
Ботаника боғи бош дендрологи Атirgул Холмирзаеванинг маълум қилишича, сув ҳавзаси барпо этилиши муносабати билан ҳудуддаги айрим ўсимликлар ва қамишлар олиб ташланмоқда. Кейинчалик ҳавзада сувда ўсадиган ўсимликлар экилиб, унинг атрофи манзарали буталар билан ободонлаштирилади.
Фанлар академияси ҳам ҳолатга муносабат билдириб, Ботаника боғининг илмий коллекцияси ва унга мансуб дарахтларга зарар етказилмаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, сунъий кўл барпо этилаётган ҳудуд боғнинг илмий коллекция майдонларига кирмайди. У ерда асосан табиий равишда ўсиб чиққан ўсимликлар, жумладан, маймунжон, қамиш ва бошқа ёввойи ўсимликлар мавжуд бўлган.
Ишлар экология мутахассислари билан ҳамкорликда олиб борилаётгани, жараёнда экологик талабларга риоя этилиши ҳамда мавжуд яшил ҳудудларга зарар етказилмаслиги назорат қилинаётгани билдирилди.