Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бошланди! “EA Sports” Роналдунинг суратларидан воз кечди

A A A
Бошланди! “EA Sports” Роналдунинг суратларидан воз кечди

“EA Sports” компанияси ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг суратларини ўчириб ташлади.

Компаниянинг твиттердаги баннерида футболчининг сурати ўрнига ФИФА логотипи жойлаштирилди. Бундан ташқари “EA Sports”нинг расмий сайтидан ҳам Роналдунинг сурати ўчирилган. Португалиялик ҳужумчининг сурати фақат “FIFA 19” ўйини муқовасидаги суратда қолган, холос.

Компания раҳбарлари бу ишни маркетинг мақсадлари йўлида қилинган иш дея изоҳлашди.

Маълумот учун, Роналду айни дамда модел Кэтрин Майорганинг номусига текканликда айбланмоқда.

Киритилди: 20:28 05.10.2018. Ўқилди: 2476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар