Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бош шифокорнинг қизғанчиқлиги сабаб гўдак вафот этди

Бош шифокорнинг қизғанчиқлиги сабаб гўдак вафот этди

Калининград шаҳридаги 4-сонли туғруқхона бош шифокори вазифасини бажарувчиси, 42 ёшли Елена Белова чақалоқнинг ўлимига олиб келган ҳаракатларни содир этишда гумон қилинмоқда, деб хабар бермоқда "turon24" нашри

Хабарда келтирилишича туғруқхона бош шифокори ўз ходимларига ҳомиласи вафот этган аёлнинг тиббий маълумотномасига нотўғри маълумот киритишни топширган. Бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг анишлашича, бола туғилганидан кейин тиббий муассасада вафот этган.

“Комсомольская правда” нашрининг маълум қилишича, 5 ноябрь куни Калининград шаҳридаги 4-сонли туғруқхонага бир аёл қабул қилинган ва 6 ноябрь куни унинг кўзи ёриган. Чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қимматбаҳо, камёб дори талаб қилинган, аммо туғруқхона бош шифокорининг топшириғига кўра, препарат қўлланилмаган. Натижада бола вафот этган. Туғруқхона бош шифокори Елена Белова эса ходимларига чақалоқнинг туғилиш тарихига она қорнида вафот этгани ҳақидаги маълумотни киритишни буюрган.

Хабарга кўра, айни вақтда туғруқхона бош шифокорига РФ Жиноят кодексининг 286-моддаси, 3-қисми ва 1-қисми (лавозимини суиистеъмол қилиш) бўйича жиноий иш очилиб, 16 ноябрь куни вақтинча қамоққа олинган. Хабарда таъкидланишича, барча ҳолатлар аниқланмагунча, гумонланувчи вақтинча ушлаб турилади.

Киритилди: 18:18 17.11.2018. Ўқилди: 2473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!