Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бош прокуратура Пастдарғомда пичоқланган бола ва воқеа ҳақида маълумот берди

Бош прокуратура Пастдарғомда пичоқланган бола ва воқеа ҳақида маълумот берди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида вояга етмаган бола пичоқланганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати билан боғландик. Прокуратура мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Бугун, 19 январь куни соат 6:55 ларда Пастдарғом туман ИИБга келиб тушган хабарга кўра, 19 январь куни соат 3:00 ларда Пастдарғом тумани Номозгоҳ маҳалласи, Гулистон кўчасида яшовчи фуқаро Б.Ў.нинг уйига номаълум шахслар очиқ эшик орқали кирган. Уй эгасининг алоҳида хонада ётган набираси Б.Ў.нинг бош ва юз соҳаларига номаълум жисм билан бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Сўнг, хонадаги деворда ўрнатилган темир сейф эшигини бузиш орқали очиб, унинг ичида бўлган катта микдордаги пул ва тилла буюмларни талон-торож қилиб воқеа жойидан яширинган. Вояга етмаган Б.Ў. тез тиббий ёрдам оркали РШТТЁИМ Самарқанд филиалига олиб борилган. РШТТЁИМ Самарқанд филиалининг 19.01.2019 йилги маълумотномасига кўра, Б.Ў.га ёпиқ КЦТ, бош миянинг лат ейиши, бошнинг тепа ва пастки соҳалари ҳамда юз қисмига кўплаб жароҳатлар мавжудлиги кўрсатилган.

Қайд этилишича, ҳозирда вояга етмаган Б.Ў.га малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳодиса содир бўлган жойга вилоят прокурорининг 1-ўринбосари, вилоят ИИБ бошлиғи, вилоят ИИБ ТБ бошлиғи, туман прокурори А.Валиев, туман ИИБ бошлиғи, туман ИИБ ТБ бошлиғи ва бошқа тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 ҳамда 97-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши очилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур холат юзасидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.

Киритилди: 13:03 20.01.2019. Ўқилди: 3335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!