Туркия қутқарув бўлинмалари Анқара аэропортидан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай қулаб тушган Falcon 50 хусусий самолёти қолдиқларини топди.
HaberGlobal хабарига кўра, самолёт бортида беш киши, жумладан, Ливия армияси штаби бошлиғи Муҳаммад ал-Ҳаддод ҳам бўлган.
"Олти-етти қишлоқда қидирув ишлари давом этмоқда. Бу ҳудудларга пиёда бориш қийин. Ноқулай об-ҳаво шароити ҳам қидирув ишларини мураккаблаштирмоқда. Ҳозир ёмғир ва туман бор", - деди Ҳаймана ҳокими Левент Коч.
NTV телеканали маълумотларига кўра, самолёт техник носозлик туфайли дастлабки ҳалокатга учраган. Унинг қолдиқлари катта майдонга тарқалиб кетган.