Буюк Британия сайлов комиссияси бош вазир Борис Жонсоннинг қароргоҳидаги хонадонни таъмирлаш ишлари бўйича тергов бошлади. Борис Жонсон Даунинг-стритдаги ҳукумат қароргоҳидаги баъзи қимматга қилинган таъмирлаш ишларини Консерватив партиянинг доноридан 58 минг фунт стерлинг миқдорида шахсий хайрия маблағлари билан тўлашда айбланмоқда.
Бош вазир бу сарфни декларация қилмаган. Жонсоннинг таъкидлашича, барча таъмирлаш харажатларини ўз ҳисобидан тўлаган (бош вазир йиллига 42 минг фунт стерлинг маош олади). Британия ОАВнинг ёзишича, хонадонни жиҳозлаш сиёсатчига 200 минг фунт стерлингга тушган.
Расман ҳукумат раҳбари яшайдиган хонадонни таъмирлаш учун 30 минг фунт стерлинг ажратилади. Буюк Британияда катта миқдордаги хайрияларни декларация қилмаслик жиддий қоидабузарлик ҳисобланади.