Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Борис Жонсон жонлантириш бўлимидан палатага олинди

Борис Жонсон жонлантириш бўлимидан палатага олинди

«Бош вазир жонлантириш бўлимидан палатага олинди ва даволанишнинг биринчи босқичини жиддий назорат остида давом эттиради. Унинг кайфияти жуда яхши», дея Жонсоннинг вакилининг сўзларини келтирмоқда Reuters.

Борис Жонсонда дастлаб 27 марта куни коронавирус аломатлари пайдо бўлган ва унинг ўзи бу ҳақда твиттердаги саҳифасида хабар қилиб, масофадан ишлашини маълум қилганди. Аммо 10 кун ўтиб ҳам касаллик аломатлари йўқолмагач, 55 ёшли Жонсон 6 апрель куни Лондондаги Сент-Томсон касалхонасига ётқизилган.

Бош вазир уч кун давомида муолажаларни ҳар эҳтимолга қарши жонлантириш бўлимида олаётганди. Жонсон даволанишда бўлган вақтида Британия бош вазири лавозимини вақтинча ташқи ишлар вазири Доминик Рааб эгаллаб турибди.

Киритилди: 00:11 10.04.2020. Ўқилди: 2802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!