Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 265 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Жабалия ва Нусейрат лагерларига, Хон Юнус ва Байт Лаҳияга ҳужум қилиб, ўнлаб фаластинликларни ўлдирди. Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар сони 37 718 кишига етди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Женинга бостириб киришди. Нацистлар Ал-Ақсо шифохонасини қамал қилиб, уйларга снайпер жойлаштирди. Женин қаршилик кучлари ишғол булдозерини портлатиб юборди. 17 босқинчи яраланган.
▪️Ал-Қассам бригадалари Ғазо жанубида нацистлар гуруҳига қарши муваффақиятли операция ўтказди. Босқинчиларнинг хабар беришича, 14 аскар яраланган. Ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинмаяпти.
▪️Ҳусийлар Исроилнинг Sarah V контейнер кемасига қарата товушдан тез ҳаракатланувчи баллистик ракета учиргани видеосини эълон қилди. Бу билан Яман қаршилик ҳаракати баллистик ракетасини намойиш этган иккинчи давлатга айланди. Биринчиси Россия эди.
▪️Ироқ исломий қаршилик кучлари Ҳусийлар билан биргаликда Ҳайфа портидаги кемага ҳужум қилди.
▪️Босқинчилар Дамашққа ҳужум қилишди. 2 киши ҳалок бўлди, 1 киши яраланди.
▪️БМТ: 3 кун ичида Исроил ҳарбийлари Ғарбий Соҳилда 113 та ҳужум ва ҳибсга олиш рейдларини амалга оширди. 3 кун ичида 80 дан ортиқ фаластинлик қўлга олинган.