Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Болливуднинг “энг безори” актёри саратонга чалинди

Болливуднинг “энг безори” актёри саратонга чалинди

Машҳур Болливуд актёри Санжай Датт август ойининг бошида коронавирусга шубҳа қилиниб касалхонага ётқизилади. Бироқ, тест манфий натижани кўрсатади.

Шифокорлар Санжайни касалхонада қолдиришади ва бир неча кундан кейингина тўғри ташхис қўйишга муваффақ бўлишади.

Актёрнинг аҳволи ҳақида менежери Комал Нахта маълум қилди, деб ёзади «Joinfo.ua».

Унинг ёзишича, Санжайга ўпка саратони ташхиси қўйилган.

Тармоқда Санжай даволанишни АҚШда давом эттириш учун яқин келажакда ушбу мамлакатга боришни режалаштираётгани ҳақида маълумот мавжуд. Таъкидланишича, вазият коронавирус пандемияси сабаб янада жиддийлашмоқда. Ваҳоланки, маълумотларга қараганда, агар актёр COVID-19 билан касалланса, инфекциядан омон қолмаслиги мумкин.

Ўз навбатида, актёр мухлисларидан ташвишланмасликларини сўради, чунки ёнида оиласи ва яқин дўстлари бор, улар ҳар доим Санжайни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Актёр, шунингдек, барчага миннатдорчилик билдирди ва тез орада ишга қайтишга ваъда берди.

Болливуднинг “энг безори” актёри саратонга чалинди

 

 

 

 

Киритилди: 20:48 13.08.2020. Ўқилди: 7718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!