Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Боливиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

Боливиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

Боливиянинг собиқ президенти Луис Арсе жиноятчиликка қарши махсус куч ходимлари томонидан ҳибсга олинди.

Бу ҳақда президентнинг собиқ вазири Мария Нела Прада Facebook’даги жонли эфирда маълум қилди.

"Мен Боливия халқи ва халқаро ҳамжамиятга собиқ президент Луис Арсе Катасора ҳозиргина Ла-Паснинг Сокопача маҳалласида ҳибсга олингани ҳақида хабар бермоқчиман. Мен ҳозир жиноятга қарши махсус кучга кетяпман, у ердан норасмий каналлар орқали унинг олиб кетилганини билдик", деди у.

Батафсил маълумотлар ҳозирча маълум эмас. Арсе 2020 йилнинг ноябридан 2025 йилнинг 8 ноябрига қадар Боливия президенти лавозимида ишлаган.

Киритилди: 09:45 11.12.2025. Ўқилди: 1214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!