Боливиянинг Виача шаҳридаги ҳарбий техника таъмирлаш марказида содир бўлган портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди ва 59 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Unitel телевидениеси полицияга таяниб хабар берди.
"Икки киши ҳалок бўлди, етти киши бедарак йўқолди ва 59 киши жароҳат олди", деб телеканал ўз веб-сайтида полиция қўмондони ўринбосари Рожер Роканинг сўзларидан иқтибос келтирди.
Боливия мудофаа вазири Эрнесто Жустинианонинг сўзларига кўра, жароҳатланганларнинг олти нафари ҳарбий хизматчилар, қолганлари эса тинч аҳоли вакиллари. Қутқарувчилар воқеа жойида ишламоқда. Унинг сўзларига кўра, портлаш "пиротехника материаллари" сақланадиган секторда содир бўлган.
Портлаш яқин атрофдаги уйларга ҳам зарар етказган.