Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Боливияда кончилар ўртасидаги жангда олти киши ҳалок бўлди

Боливияда кончилар ўртасидаги жангда олти киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, Associated Press хабар бермоқда.

Ҳодиса пайшанба куни эрта тонгда пойтахт Ла-Пасдан 150 километр шимоли-ғарбда, Сората шаҳри яқинида жойлашган Яни кон лагерида содир бўлган. Олтин конига кириш учун можаро пайтида бир томон динамит ишлатган, натижада бир неча уй вайрон бўлган ва электр қуввати узилиб қолган кучли портлаш содир бўлган.

Воқеа жойига терговчилар етиб келган. Кооперативлардан бирининг адвокатига кўра, ҳалок бўлганларнинг жасадлари вайроналар остидан чиқарилган, бироқ бир неча киши ҳамон бедарак йўқолган.

Киритилди: 09:24 04.04.2025. Ўқилди: 1109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!