Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Боливия парламентидаги йиғилиш катта жанжалга айланди. Аёллар сочларини юлди (ВИДЕО)

Боливия парламентидаги йиғилиш катта жанжалга айланди. Аёллар сочларини юлди (ВИДЕО)

Боливияда парламент йиғилиши катта муштлашувга айланди. Бунга икки йил олдинги кадрлар сабаб бўлган.

Ички ишлар вазири Эдуардо Дел Кастилло 2019 йилги давлат тўнтаришининг сабаблари ҳақидаги видеони намойиш қилди. Унинг ҳисоботи мухолифатга ёқмади. Депутатлар расмий билан келишмовчиликлари ҳақида бақира бошладилар.

Танқидчилардан бири сакраб туриб, муштларини ҳаракатга келтирди. Ҳукмрон партия вакиллари аралашди, минбар ёнида жанжал келиб чиқди, деб хабар беради "Россия 24". Кадрларда парламентчилар қандай қилиб ерга қулаб, оёқ-қўллари билан бир-бирини уришни бошлагани акс этган. Бир вақтнинг ўзида бир нечта одам уларни ажратишга ҳаракат қилмоқда. Ажратиб турувчилар ўртасида жанжал келиб чиқди - аёл депутатлар Татяна Агнес ва Мария Аланока бир-бирларининг сочларини юлдилар.



Парламент сессияси тўхтатилди. Жанг қилган депутатлар кечирим сўрашди ва Ички ишлар вазирлиги раҳбари қисқа танаффусдан сўнг ҳисоботини якунлади.

Киритилди: 11:10 09.06.2021. Ўқилди: 3050 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!