Болгария Киев илтимосига қарамай, Украинани оғир қуроллар билан таъминламайди, деб хабар бермоқда мамлакат техник ҳукумати мудофаа вазири Димитар Стоянов.
"Украина элчиси биздан оғир қуроллар сўради. Жавобим аниқ: парламентнинг ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарори бор, аммо унда қурол билан таъминлаш ҳақида банд йўқ. Мен вазир эканман Украина биз томонимиздан қурол билан таъминланмайди".