Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Болгария тарихида биринчи марта аёл киши президент бўлди

Болгария тарихида биринчи марта аёл киши президент бўлди

Болгария президенти лавозимини тарихда биринчи марта аёл киши эгаллади. Илияна Йотова Румен Радев ўрнига расман олий лавозимда иш бошлади. Бу ҳақда Болгария миллий радиоси хабар берди.

Болгариянинг чуқур сиёсий инқироздан чиқишига кўмаклашишни мақсад қилган президент Румен Радев 19 январ куни истеъфога чиқди. Конституциявий суд тасдиқлови билан билан Радевнинг ваколатлари расман тўхтатилди. У муддатидан илгари ўтказилаётган парламент сайловида қатнашишни режалаштирган.

61 ёшли Илияна Йотова — Болгариянинг 33-президенти. Бунгача вице-президент эди. Янги лавозимда у парламент партиялари билан маслаҳатлашган ҳолда сайлов санасини белгилаши шарт. Бу сўнгги беш йил ичидаги саккизинчи сайловдир. Парламент кучлари янги ҳукуматни шакллантиришга ноқобиллиги сабабли янги сайлов ўтказилади.

Йотова 2007–2017 йилларда Европаламент депутати сифатида фаолият юритган. Терроризмга қарши кураш, Болгариянинг Шенгенга қўшилиши ва миграция инқирозини ҳал қилиш унинг асосий фаолият йўналишлари бўлган. Вице-президент пайтида чет элдаги болгар жамоатчилиги ва болгар тилини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратган.

Киритилди: Бугун 20:19. Ўқилди: 298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!