Бугун 13 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Болаларга зўравонлик қилган тарбиячиларга жарима солинади

Болаларга зўравонлик қилган тарбиячиларга жарима солинади


11 сентябрдаги ЎРҚ–1174-сон Қонун билан болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга қаратилган янги жавобгарлик чоралари белгиланди.

Таълим ташкилотида болага нисбатан жисмоний зўравонлик, камситиш ёки хўрлаш содир этган масъул шахсга 1–5 БҲМ миқдорида жарима солинади.

Бундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар 1 йил давомида мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва болаларга қўшимча таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғуллана олмайди.

Шунингдек, давлат ёки нодавлат муассасасининг тўлиқ таъминотидаги болалар учун алимент тўлашдан ота-онани озод қилишга йўл қўйилмайди.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

Киритилди: 20:24 12.09.2026. Ўқилди: 454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!