Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Болалар омбудсмани Қашқадарёда мактаб ўқувчисининг унаштируви бўлгани юзасидан маълумот берди

Болалар омбудсмани Қашқадарёда мактаб ўқувчисининг унаштируви бўлгани юзасидан маълумот берди

Болалар омбудсмани ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда мактаб ўқувчисининг унаштирув маросими ўтказилаётгани айтилган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат Болалар омбудсмани томонидан Ички ишлар органлари билан биргаликда ўрганилган. Аниқланишича, бу унаштирув маросими Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани “Тухмор” қишлоғида яшовчи, 2003 йилда туғилган (вояга етган) Б.Г. га тегишли бўлиб, қизнинг ўзи тушунтириш беришича, маросим унинг хоҳишига зид бўлмаган ҳолда ўтказилган.

Шу билан бирга, Болалар омбудсмани республиканинг мазкур ҳудудида қизларни эрта турмушга узатиш урф-одати ҳали ҳам сақланиб қолаётганига урғу бериб, қизларнинг мактабдан кейин таълим олиши учун имкониятларни янада манзилли равишда кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши ва бу борада мутасаддилар тизимли чоралар кўриб бориши зарурлигини таъкидлаган.

Киритилди: 09:16 16.04.2024. Ўқилди: 384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!