Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Болалар боғчасига ўғирликка тушган шахс қўлга олинди

Болалар боғчасига ўғирликка тушган шахс қўлга олинди

Вобкент туманида яшовчи фуқаро М.А. 2020 йил 28 март куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 26 март куни соат 10:00 ларда номаълум шахс Работохун МФЙда жойлашган ўзи раҳбарлик қилаётган мактабгача таълим муассасаси ётоқхонасидан бир дона “Artel” русумли телевизор, бино ошхонасидан бир дона микротўлқинли печ, уч дона ҳар хил турдаги ошхона қозонлари ҳамда бошқа жиҳозларни яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни шу маҳаллада яшовчи, 22 ёшли С.Д мактабгача таълим муассасаси биносига девордан ошиб тушган ҳолда содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:17 03.04.2020. Ўқилди: 2120 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!