Хитойда полиция йўқолган болани топди, унинг қўлида эса онасининг мобиль рақами ёзилганди. Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар бермоқда.
Болакайни Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги Вэньчжоу ва Тайчжоу шаҳарлари орасидаги катта автомобиль йўли бўйлаб кетаётганида кўриб қолишган. Унинг қўлида иккита мобиль телефон рақамлари ёзилган бўлиб, шулардан бири ўчириб ташланганди.
Ҳодиса ҳақидаги хабарда бола бир неча кун олдин уйдан ғойиб бўлгани, полициячиларнинг бирорта ҳам саволига жавоб бера олмагани қайд этилган. Кейинчалик маълум бўлишича, йўқолган болакайнинг руҳий ҳолати билан боғлиқ муаммолари бўлган. Ўсмир уйидан кечаси ота-онаси ухлаб ётган пайтда қочиб кетган. Руҳий ҳолати ёмон бўлганлиги сабабли уйига борадиган йўлни эсидан чиқариб қўйган.
Полициячилар боланинг қўлидаги рақамга телефон қилишганида уларга онаси жавоб берган ва бир неча соатдан кейин келиб фарзандини олиб кетган.
Таъкидлаш жоизки, маҳаллий ижтимоий тармоқ вакиллари татуировка ғоясини ижобий баҳолашди. Полиция эса боларнинг йўқолиш ҳолатлари камайиши учун бошқа ота-оналарга ҳам мана шундай маслаҳат бермоқда.