Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Болакай кекса отахонга: "Сиз Аллоҳмисиз?"

A A A
Болакай кекса отахонга: "Сиз Аллоҳмисиз?"

Кекса отахон ҳар куни маҳалладаги бир болакайнинг яланг оёқ, резина тўп билан футбол ўйнаётганига кўзи тушарди. Бир куни дўконга бориб пойабзал олди ва болага тутқазди:

— Буни кийиб ол, болажоним, сенга деб олдим.

Болажон қувончдан қийқириб юборда ва шу заҳоти пойабзални кийиб олди.  Сўнг соч-соқоли оппоқ бобога ҳайрат билан тикилиб:

— Сиз Аллоҳмисиз? - дея сўради. 

Кекса кишининг қўл-оёғи қалтираб, лабини тишлади ва:

— Астағфируллоҳ, болам, ундай демагин.

Қўл-оёқчалари кир, қалби дунёдаги энг тоза нарсадан ҳам покиза болакай яна ҳайрат тўла нигоҳларини бобога қадади:

— Унда сиз Аллоҳнинг дўсти экансиз-да! Чунки мен кеча тунда Аллоҳга пойабзалим йўқлигини айтгандим, менга пойабзал юборгин дея йиғлагандим...

Отахон кўз ёшларини кўрсатмаслик учун болани бағрига босди...

Манба: azon.uz

Киритилди: 16:25 10.10.2019. Ўқилди: 3392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!