Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Бокс. World Boxing кубогини икки ғалаба ва бир мағлубият билан бошладик

Бокс. World Boxing кубогини икки ғалаба ва бир мағлубият билан бошладик

Бразилияда давом этаётган World Boxing кубоги доирасида кеча 3 нафар боксчимиз мусобақадаги ўзларининг илк жангларини ўтказишди.

-51 кгдаги вакиламиз Феруза Казаковага эски таниши германиялик Махи Клотзер дуч келди. Улар “Странджа” турнирида ҳам ўзаро тўқнаш келишган ва Феруза 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу сафар ҳам жанг қизиқарли ва муросасиз кечди. Рефери Ферузани таъқиқланган ҳаракатларни кўп қилди, деб топди ва 2 очко олиб ташлади. Афсуски ушбу омил вакиламизни мағлубиятига сабаб бўлди. Якуний ҳисоб 0:5 кўриниш олди.

World Boxing кубогида -48 кгда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Фарзона Фозилова ҳам дастлабки жангини ўтказди. У марокашлик Виссал Фахирга қарши рингга кўтарилди.

Бутун раундлар мобайнида фаол ва аниқ ҳаракатлари эвазига Фозилова рақибасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа Фарзона кейинги босқичга йўл олди.

World Boxing кубогида -65 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Навбаҳор Ҳамидова ҳам ўз юришини бошлади. У илк босқичда швецариялик Анна Женнига қарши баҳс юритди. Кутилганидек, Навбаҳор 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва навбатдаги босқичга йўл олди.

Киритилди: Бугун 10:16. Ўқилди: 251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!