“Навоий” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган йўловчи ҳаракатларида шубҳа уйғотувчи ҳолатлар кузатилган ва божхона ходими томонидан фуқаро “Body scanner” қурилмаси орқали божхона назоратидан ўтказилган.
Шахсий кўрик натижасида фуқаронинг оёқ кийимлари остига яширилган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган умумий оғирлиги 338 грамм бўлган қуйма олтин парчалари фош этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.