Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Божхонада қонунчилик талабларини бузганлик учун молиявий жарималар белгиланади

Божхонада қонунчилик талабларини бузганлик учун молиявий жарималар белгиланади

Мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришда ҳужжатларни мажбурий тарзда Техник жиҳатдан назорат инспекцияси текширувидан ўтказиш бекор қилинади.

Божхона соҳасида қонунбузилиш ҳолатларининг олди олинади.

“Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–250-сон, 17.12.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2028 йил 1 январдан божхона соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун молиявий жарималарни қўллаш тартиби жорий этилади.

2026 йил 1 майдан ташқи савдога оид нотариф тартиботларни белгилашнинг қуйидаги шаффоф механизми жорий этилади:

- тақиқ ва чекловлар реестри юритилади, уларни ўрнатишдан камида 3 ой олдин “Ягона дарча” божхона ахборот тизимида эълон қилинади;

- ваколатли давлат идоралари, уларнинг қуйи ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган ҳар бир турдаги хизматлар учун йиғимлар (тўловлар) миқдори ва калькуляцияси “Ягона дарча” божхона ахборот тизимида эълон қилинади;

- мазкур талабларга риоя этилмасдан ўрнатилган тақиқ ва чекловлар, йиғимлар ижрога қаратилмайди.

2026 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:

- мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришда ҳужжатларни мажбурий тарзда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси текширувидан ўтказиш;

- сертификатлаш органларида белгиланган тартибда даврий баҳолаш ўтказмасдан туриб Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан уларни электрон тизимдан узиб қўйиш;

- мувофиқлик сертификати беришни рад этиш тўғрисидаги қарор мавжуд бўлмаганда ҳамда хорижий давлатлар маълумотлари асосида маҳсулотларни сертификатлаш жараёнига чеклов ва тақиқ ўрнатиш.

2026 йил 1 майдан товарларни даврий декларация орқали расмийлаштиришда божхона тўловларини товарлар республика ҳудудига кириб келганда ҳар бир партия учун алоҳида тўлаш имконияти яратилади.

Киритилди: 23:46 23.12.2025. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!