Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Божхона томонидан жўнатилган ёғочлар орасидан узунлиги 4 метрдан ошиқ кобра топилди

Божхона томонидан жўнатилган ёғочлар орасидан узунлиги 4 метрдан ошиқ кобра топилди

Шарқий Хитойнинг Цзянсу провинцияси божхоначилари импорт қилинган ёғоч жўнатмасидан узунлиги 4 метр ва қалинлиги катталарнинг қўлидек бўлган йирик «қироллик» кобрасини қўлга олди. Бу ҳақда Sinhua агентлиги хабар берди.

Қироллик кобралари дунёдаги энг катта ва энг заҳарли илонлардир. Улар асосан Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиёда учрайди. Aгар бу турдаги илон мамлакатга кирса, инсон ҳаёти ва экотизимларига хавф туғдириши мумкин.

Кобра чақиши жуда хавфли ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Aгар биринчи ёрдам кўрсатилмаса, одам нафас ололмайди ва 15 дақиқа ичида ўлиши мумкин.

Чжанцзяган божхонаси ҳозирда тегишли божхона органларидан кейинги чора-тадбирлар кўриш бўйича кўрсатмаларни кутмоқда.

Киритилди: 21:45 23.11.2021. Ўқилди: 9258 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!