Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Божхона расмийлаштирувида қатор талаблар бекор қилинди

Божхона расмийлаштирувида қатор талаблар бекор қилинди
Президент фармонига биноан, божхона божи бўйича муддатсиз берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2029 йил 1 январ деб белгиланиши кутилмоқда – уч ой ичида тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Муддати белгиланган имтиёзлар эса амал қилиш муддати тугагунига қадар сақлаб қолинади. Божхона маъмурчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш тўғрисида президент фармони қабул қилинди. 2027 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни жорий этиш кўзда тутилмоқда: амалда божхона божидан озод этиш ва нол ставкани қўллаш бўйича тақдим этилган имтиёзларни уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар сақлаб қолиш; божхона божи бўйича муддатсиз берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддатини 2029 йил 1 январ этиб белгилаш. Бунда Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг ташқи савдодаги тариф чораларини Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида вақтинча тартибга солиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатлари 2028 йил 1 январга қадар сақлаб қолинади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини 3 ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритиши керак.
Киритилди: 14:45 02.09.2026. Ўқилди: 700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!